УДК 631.67.036.4 ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА ЕР ОСТИ СИЗОТ СУВЛАРИ МИНЕРАЛИЗАЦИЯСИНИНГ УЗГАРИШИ Эшчанов Р.А., Жаббаров Х (Урганч давлат университети) Хоразм вилояти жуда кадимдан сугориб дехкончилик килинадиган улкалардан биридир.1930 йилларгача сугориш микдорининг кам булиши сабабли ер ости сизот сувлари сатхи узгармади ва табиий ер ости сизот сувлари тартиби сакланди. 1930 йилларга келиб бошакли экинлар майдонини камайтириш ва сувни куп талаб киладиган экинлар майдонини купайтириш даври бошланди. 1940 йилларгача коллектор-дренаж тизимлари булмаган вактда ер ости сувлари минерализацияси 6-7 г/л ни ташкил этди. Кишлок хужалик экинларини сув билан таъминлаш ва хосилдорликни ошириш максадида давлат учун жуда кийин йЙиллари булишига карамасдан 1939-1942 йилларда вилоятдаги каналлар таъмирланди ва янгилари курилди. Вилоятда узи окар сувларга кисман утиш натижасида сугориш учун олинадиган сув микдори лоихада курсатилган 14000 м куб дан 25000 м. куб гача ортди. Бу эса уз навбатида ер ости сизот сувларининг сугориш сувларидан туйинишига ва ер ости сизот сувларининг кутарилишига хамда сугориладиган ерларнинг шурланишига олиб келди. Вилоятда ер ости сувлари чикиб кетишини яхшилаш максадида якка коллекторлар ва кейинги йилларда коллектор-дренаж тизимлари курилди. Бунинг натижасида ер ости сизот сувлари чукурлашди ва унинг амплетудаси 1.30-1.54 м.ни ташкил этди ва минерализацияси 6-7 г/л (1940 йил) дан 2.2-2.4 г/л (2002 йил) гача камайди.Вилоятда 1969 йиллар охирига келиб ер ости сувлари минерализацияси 2 —2,5 баробар камайди. 1960-1970 йиллардаги ер ости сувларининг чучуклашуви Рачинский А.А., Рещеткина Н.М., Ходжибаев Н.Н. ишларида «чучук катлам» номини олди. Хоразм вилоятида узи окар сувларга утилиши муносабати билан жуда кичик фойдали иш коэффициентига эга булган каналлар булиши ва чекланмаган микдорда сугориш сувларининг олиниши натижасида жуда тез гидроморф, ярим гидроморф режимлар хосил булди. Шу даврда сугориш сувлари минерализациясининг жуда камлиги (0,3 —0,35 г/л вегетация даврида, 0,55 —0,65 г/л, киш фаслларида булганлиги) хамда дарёдан сугориш сувларини чекланмаган микдорда олиш имконияти булганлиги хамда катта Озерний коллекторнинг курилиб ер ости сувлари чикиб кетишини яхшилаганлиги «чучук катлам» назариясини тасдиклади. Шуни хам айтиб утиш керак —ки, «чучук катлам» назарияси шу даврда ишлаб турган назорат кудуклари маълумотларига асосланган. Назорат кудуклари чукурлиги 4 —6 м, унинг ишчи фильтри кум катламида жойлашган. Шу сабабдан айтиш мумкин-ки, кум катламида ер ости сувлари минерализацияси камайди. Тупрок катламидаги ер ости сувлари минерализациясининг узгариши, у катламда назорат кудуклари булмаганлиги сабабли урганилмаган. 1967 —1972 йилларда Меришинский М.С. томоиндан утказилган текширишларда тупроок калами тузларининг шур ювиш ва вегетация даврларида камайиши ва шу даврда тупрок хамда кум катламларида ер ости сувлари минерализацияси деярли бир хилда булишини тасдиклади. 1970-1980 йилларда утказилган тажрибалар шуни курсатади-ки, сугориш ва «кара изгар» берилиши натижасида, кум катламида ер ости сувлари минерализацияси диярли узгармайди, тупрок катламида эса ер ости сувлари минерализацияси юкори булган сув катламини хосил килади. Бу катламни Х. Жаббаров 1980 йиллардаги ишларида «шур катлам» деб атаган. -485-