УДК 34:556.18 РЕСПУБЛИКА СУВ ХУЖАЛИГИДА ИСЛОХАТЛАРНИ ЧУКУРЛАШТИРИШ ВА УНИНГ ХУКУКИИ АСОСЛАРИ Рахимов Ш.Х. (САНИИРИ им. В.Д.Журина) Узбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 24 мартдаги "Кишлок хужалигида ислохатларни янада чукурлаштиришнинг энг мухим йуналишлари тугрисида"ги фармони асосида Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 28 июнда карори кабул килинди. Ушбу карорда Кишлок ва сув хужалиги вазирлигининг таркибида сув хужалигини боикаришнинг маъмурий - худудий принципидан хавзавий бошкариш принципга утказилди. Вазирлик таркибида 11 ирригация тизимларининг хавзавий бошкармалари тузилди: Норин-Корадарё, Норин-Сирдарё, Сирдарё-Сох, Куйи Сирдарё, Чирчик- Охонгарон, Аму-Сурхон, Аму-Кашкадарё, Аму-Бухоро, Куйи Амударё, Зарафшон ва Фаргона водийсининг бош каналлар тизимини бошкармаси. Ирригация тизимлари хавзавий бошкармаларни асосий вазифалари деб куйидагилар Аникланди: ° сувдан фойдаланишнинг бозор принциплари ва механизмларини жорий килиш асосида сув ресурсларидан максадли ва окилона фойдаланишни ташкил килиш; ° илгор технологияларни жорий килиш асосида сув хужалигида ягона техникавий сиёсатни утказиш; . сув истеъмолчиларни узлуксиз ва уз вактида сув билан таъминлашни ташкил килиш; . ирригация тизимлари ва сув хужалиги иншоотларини техникавий ишончлилигини таъмин килиш; . хавза худудларида сув ресурсларини окилона бошкариш; . сув истеъмолчилар нуктаи-назаридан сув ресурсларидан фойдаланишни хакикий хисоб-китобини ва хисоботларини ташкил килиш. Узбекистон Республикасида сув олиш ва ундан фойдаланиш куйидаги конун ва конуности хужжатларига асосланади: 1."Сув ва сувдан фойдаланиш тугрисида"ги Узбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майдаги Конуни; 2. "Узбекистон Республикасида сувдан чекланган микдорда фойдаланиш тугрисида"ги Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1993 йил 3 август 385 - сон карори; 3."Узбекистон Республикасидаги сув омборлари ва бонка сув хавзалари, дарёлар, магистрал каналлар ва коллекторларнинг, шунингдек, ичимлик суви ва маиший сув таъминоти, даволаш ва маданий согломлаштиришда ишлатиладиган сув манбаларининг сувини мухофаза килиш зоналари хакидаги Низомни тасдклаш тугрисида"ги Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1992 йил 7 апрелдаги 174 - сонли карори; 4."Кишлок хужалик корхоналарини фермер хужаликларига айлантириш тугрисида"ги Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2002 йил 5 -385-