УДК 626.844 ЭКИНЛАРНИ СУРОРИШ УЧУН ТОМЧИЛАТИБ СУРОРИШ УСУЛИНИ КУЛЛАШНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ С.А. Маматов В.Д. Журин номидаги САНИИРИ СУнги Йилларда Узбекистонда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш асосида сугориладиган майдонлардан олинадиган хосил микдорини ошириш ва сифатини яхшилаш борасида самарали ишлар амалга оширилмокда. Жумладан, Узбекистон Республикаси Президентининг «Кишлок тараккиёти ва фаровонлиги Ййили» Давлат дастури тутрисида”ги (2009 йил 26 январ) ПК 1046-сонли Карорини ижросини таъминлаш учун амалга оширилаётган «Кишлок тараккиёти ва фаровонлиги йили» Давлат дастурида мамлакатимиз сугориладиган майдонларида томчилатиб сугориш тизимларини кенг жорий этиш белгиланган. Томчилатиб сугориш экинларни сугориш усуллари орасида нисбатан энг ёшШ саналади. Сувни Усимликнинг сувга бУулган эхтиёжига тенг микдорда узлуксиз ва мунтазам равишда экиннинг илдиз катламига етказиб берилиши мазкур тизимнинг асосий узига хослиги саналади. Томчилатиб сугоришни бошка сугориш усулларини куллаш мумкин булмаган ёки куллаш самара бермайдиган шароитларда, яъни: — — мураккаб рельефли ва нишаблиги катта участкаларда; — — кургокчилик узок давом этадиган ва шамоли кучли булган худудларда; — — тупрок катлами юка ва сув шимилиши юкори булган майдонларда; — сугориш сувини етказиб бериш кимматга тушадиган (насослар ёрдамида сув бериладиган) худудларда; — — сутгоришга тозаланган чикит сувлар ишлатиладиган холатларда куллаш мумкин. Томчилатиб сутгориш сутгориш усуллари орасида Узининг юкори самарадорлиги, яъни сув ресурслари етишмаслиги шароитида кам сув сарфлаб баркарор юкори хосил олишга имкон берадиган сугориш усули эканлиги билан ажралиб туради. Экинларни етиштиришда томчилатиб сугоришни куллашнинг бошка сутгориш усулларига нисбатан учта Узига хос афзаллиги мавжуд булиб, улар хосил микдорини купайиши ва сифатини яхшиланиши, мехнат сарфини камайиши хамда сув ресурсларини тежалишида намоён булади. У/ Хосил микдорини купайиши ва сифатини яхшиланиши; Сугоришнинг — анъанавий — усуллари (эгатлар, полосалар ва ёмевирлатиш) кулланилганда сугоришлар орасидаги муддат камида икки хафта ва ундан ортикни ташкил килади. Анаънавий сутгориш усулларида сугоришдан кейинги дастлабки даврда тупрок намлиги керагидан ортик булса, сугоришлар орасидаги вактнинг охирида эса намлик етишмаслиги кузатилади. Бунда усимлик илдизи аввал ортикча намдан, кейинчалик намлик етишмаслигидан азият чекади, яъни экин бир стресс холатдан чикиб бошка стресс холатга тушади. Бундай шароитда усимлик сув ва озик моддаларни узлаштириш учун куп энергия сарфлашга мажбур булади. Энергиянинг бехудага сарфланиши Усимликнинг бир текис ривожланишига имкон бермайди. Томчилатиб сутгоришда эса сугоришлар сони аник бошкарилади ва меъёри экиннинг сув истеъмолига мос булиши таъминланади. Усимлик илдиз катламида оптимал намликни таъминлаш эса Усимликнинг Узига зарур булган вактда сув ва озик моддаларни олишига доимий имконият яратади. Натижада усимликнинг энергияси тулалигича узининг ривожланиши ва усиши, пировардида эса хосилини купайтиришига йуналтирилади. У Мехнат сарфини камайиши; - 11 -