УДК 502.65(262.83) ШОХИМАРДОНСОЙ ДР:РЁ ХАВЗАСИДА ИКЛИМ ШАРОИТИ УЗГАРДИМИ? Д. Маннапова ТИМИ- ИВМИ Кириш Урта Осиёда иклим Узгариши — сув Йигвилишининг шаклланиш структураси Узгаради. Тое кор ва музларнинг моделлаштирилган хисоблаб чикишлари турли хил иклим сценарийларда уларнинг умумий кискаришини курсатмокда. Эриган кор сувининг хиссаси кискариши, ёмеир сувининг хиссаси ортиши кутилмокда. Кор — ёмеир озука хилига таалукли дарёлар учун бахор дарё тошкини вакти тахминан 1 ойга сурилади. Арид улкамизда сув жуда кадрлидир. Якин келажакда сувнинг кадри янада ортади. Кургокчилик тез — тез юз беришининг эхтимоли катта. У кай даражада булиши ва кандай зарар етказиши бизга 2000 ва 2001 йЙиллар мисолида яхши маълум. Шу йилларда сув хатто сугориш ишларига хам етарли даражада булмаган, Амударё бу йилларда Орол денгизигача окиб бормаган, Сирдарё дарёси хавзасининг сув Йивилиши куп йЙиллик Уртача микдорлардан анча паст булган. Шу сабабли иклим Узгариши окибатларини бахолаш масаласи ва Уузгаришларга куникиш йулларини излаш мураккабдир ва бунинг учун турли хил курсаткичларни хисобга олмок зарур. Биз иклим Узгаришини яъни хаво хароратини, ёгин микдорини, сув сарфини ва бугланишни Фаргона водийси, Шохимардон дарёсига таъсири мисолида куриб чикдик. Бу маколада иклим Узгариши Шохимардон дарёси ва дарё хавзасида кишлок хужалиги экинларига таъсири урганилди. Шохимардонсой дарё хавзаси табиий шароити Шохимардонсой (Арчабоши, Оксув, Маргилонсой) — Фаргона вилоятидаги дарё. Олой ва Туркистон тизмаларининг шимолий ён багридан бошланадиган Оксув ва Куксув сойларининг кушилишидан (Шохимардон кишлог якинида) хосил булади. Водил кишлогидан Фаргона шахригача Маргилонсой, ундан куйирокда Шохимардонсой номи билан маълум. Узунлиги 112 км. Хавзанинг майдони 1300 км?. Кисман Киргизистон худудидан окиб Утади. Бир неча тармокка булинади. Шохимардонсойга 32 та майда сой — жилеалар кушилади (умумий узунлиги 86 км). Кор ва ёмеир сувларидан туйинади. Уртача куп йиллик сув сарфи 10,1 м`/сек., сел келганда 64 м`/сек., Уртача йиллик оким микдори 319 млн.м°. Уртача Йиллик сув сарфи куп сувли Йилда - 10,5 мУ/сек., кам сувли Йилда - 7,86 м`/сек. да Узгаради. Шохимардонсой суви экин майдонларини суторишга сарфланади. Сой водийсида Шохимардон, Оккия, Кумбулок, Лангар ва бошка кишлоклар жойлашган. Методика Изланишлар уч боскичда олиб борилди: А) Манн Кендалл тести ёрдамида иклим курсаткичлари, ёки хаво харорати, ёгин микдори ва бутланиши, хамда Шохимардон дарё суви окимининг ошиш ёки камайиш тренди бор — йуклиги Урганилди. Бу параметрлар кунлик булиб 1990 йЙилдан 2010 йилгача Гидрометеорология маркази маълумоти буйича Фартона шахри учун олинди. Манн Кендал тестини аниклашда хар бир ой учун кунлик максимал кийматлар олинган. Хисоблар Ехсе! дастури ёрдамида амалга оширилди. Б) Иклим (ёгингарчилик, хаво харорати, хавонинг нисбий намлиги) ва гидрологик ( дарё оким сарфи) курсаткичлари ёрдамида нисбий эвапотранспирация аникланган (ЕТо). ЕТо ФАО методикиси ёрдамида хисобланган. Бунинг учун ойлик Уртача хавонинг нисбий намлиги, шамолнинг тезлиги, куёшнинг давомийлиги, хаво хароратининг максимал ва -173-