Шундан келиб чиккан холда биз паст босимли томчилатиб суториш техникасининг самарадорлигини Кашкадарё вилоятининг Карши туманига тегишли «Акмал Икромов» фермер хужалиги худудида синаб курилди. Хужалик тупроклари Уртача механик таркибли оч буз тупроклардан иборат булиб,сизот сувлари сатхи йЙил давомида 3,20...4,10 м.чукурликда жойлашган ва 2,79...3,51 г/л атрофида минерализацияга эга.Тупрок шурланиш даражаси кам ва кисман уртача шурланган. Майдони 1 га дан иборат булган,гуза билан банд худудга томчилатиб сугориш тизими Урнатилди ва сугориш ишлари амалга оширилди. Тажрибанинг асосий максади паст босимли томчилатиб суториш техникаси элементларини Урганиш ва айрим элементларини хар бир иклим, тупрок ‚ гидрогеологик, мелиоратив шароитларга ва экин турларига мослаб такомиллаштириш хамда шу усул билан гуза учун мутадил сутгориш тартиби(сугориш сони, муддати ва меъёри)ни аниклашдан иборат булганлиги туфайли биз тегишли Улчаш ва фенологик кузатиш ишларини олиб бордик. Дастлабки тажрибалар натижалари шуни курсатдики,хакикатдан хам сутгориш учун кам сув сарфланди,майдон бегона Утлардан холи булди ва кам мехнат сарфи кузатилди.Аммо кулланилган - томчилатгичларнинг Ута юпка ишланганлиги — ва бикирлигининг камлиги туфайли биз режлаштирилган суториш меъёрини Уз вактида етказиб бера олмадик.Натижада гуза шоналаш даврининг охири ва гуллашнинг бошида тупрок фаол катламидаги намлик атиги 40-50 см чукурликка етиб борди холос. Шу боис бу даврда гуза меъер даражасидаги сувни Узлаштира олмади. Ушбу тажриба билан бир каторда утган хужалик йилида “Шуртан” газ кимё мажмуаси кошидаги ёрдамчи хужаликнинг 100 га майдонида хам томчилатиб сугориш тизими синаб курилди. Бу ерда Хитой технологиясига асосланган тизимдан фойдаланилди. Майдонга & апрел куни экилган чигит 14 апрелда тулик униб чикди. РУуза чинбарг чикариб,шоналаш фазасига киргач,13 майда 1-сув берилди.Бунда жами 200000 м (гектарига 200 м° дан) сув берилди.Шундан сунг тупрок намлиги 60-65 % холатида 5...9 кундан сунг кейинги сувлар бериб борилди.Бунда сугориш меъери 360...400 м/ га ни ташкил этди. Шундай килииб вегетация даври давомида ‚яъни 17 августгача гуза жами 14 марта сугорилди. Мавсумий сугориш меъери 5684 м`/га булди.Суториш суви билан биргаликда эритилган холда маъданли Угитлар хам бериб борилди. Мувсум давомида жами 146 кг/га карбамид, — 167 кг/га калий ва 353 кг/га аммиак селитраси берилди. Сутгориш меъери камлиги хисобига сув бериш давомийлиги 6...8 соатдан иборат булди. Охирги сув 17 август куни берилди ва сентябр бошларида пахта теримига киришилди. Дастлабки хисобларга кура хосилдорлик 27,1 ц/га атрофида булди. Бундан ташкари “Шуртан” газ кимё мажмуаси хомийлигида Карши туманида 2011 Йилда яна 50 га майдонда юкорида тавсифланган технология синаб курилмокда. Дастлабки кузатишларга асосланган холда шундай хулосага келиш мумкинки, жорий хужалик йилдаги сув танкислигига карамасдан пахта хосили гектарига 40-42 центнерни ташкил этиши кутилмокда. Южкоридагилардан шундай хулоса килиш мумкин: - Таклиф — этилаетган — паст — босимли — томчилатиб — сугориш — тизимини такомиллаштириш, ушбу тизимни куллашда тупрок механик таркиби, геологик ва гидрогеологик шароитларни хисобга олиш максадга мувофик. - Томчилатиб сутгоришни хаво харорати нисбатан пастрок булган тоголди худудларида кулланилганда яхши натижаларга эришиш мумкин. - Хитой технологиясининг Кашкадарё шароитида яхши самара бериши кузатилди. - Хосилдорликнинг нисбатан паст булишини тупрок табиий унумдорлигининг пастлиги,‚берилган маъданли Угитлар микдорининг камлиги ва охирги теримдаги паст навли пахта микдорининг хисобга олинмаганлиги билан асослаш мумкин. -33-